Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали Тартале | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали Тарталеткалар тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:
Хамири учун:

Сариёғ – 150гр
Тухум сариғи – 2 дона
Шакар пудраси – 4 ош қошиқ
Туз – таъбга кўра
Ун – 250-270 гр


Креми учун:
Қаймоқ – 250 гр
Сгушоное молоко – 150 гр
Ванилин – таъбга кўра


Безаги учун:
Банан – 1-2 дона
Малина, киви – хоҳшингизга кўра


Тайёрланиши:
Сариёғ, тухум сариғи, шакар пудраси ва чимдм тузни миксер қилиб оламиз. Устидан ун солиб юмшоқ хамир қорамиз. Тиндирмасдан думалоқ зувалачаларга бўлиб чиқамиз.

— Энди, уларни махсус гулли қолибларга жойлаб, музлатгичнинг муз хонасига 15 дақиқага олиб қўямиз. Сўнгра, у ердан олиб 200°C да 15 дақиқа давомида духовкада пишириб оламиз. Энди кремини тайёрлаймиз.

— Қаймоқ, сгушонное молоко, ванилин солиб қотиб, крем бўлгунича яхшилаб миксер қиламиз. Тарталеткаларимизни қолибдан ажратиб ичига банан бўлакларини жойлаб, устидан крем ва меваларни қўйиб ясатиб оламиз. Тарталеткаларимиз тайёр.

Бу рецептни сақлаб олинг ва болажонларингиз учун, албатта, тайёрлаб беринг.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods