Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан ифторлик учун | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан ифторлик учун товуқ гўштидан «Лўли кабоб» тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:

Товуқ филеси – 0,5 кг
Қўй ёғи – 250 гр
Булғор қалампири – 1 дона
Пиёз – 1 дона
Туз, кориандр, мурч – таъбга кўра
Кўкатлар
Кетчуп, томат – 1 ош қошиқ
Шакар- 1 чой кошик
ва уксус – таъбга кўра


Тайёрланиши:
Дастлаб, товуқ филесини чоппер ёрдамида майдалаб оламиз. Кейин қўй ёғини ҳам чоппер орқали майдалаб оламиз. Ичига 1та булғор қалампири ва пиёз соламиз. Бунинг учун булғор қалампирини майдалаб, сувини сетка ёрдамида чиқариб юборамиз ва ўзини идишимизга соламиз.

— Сўнгра приправаларимиз: туз, мурч, кориандрлар қўшамиз. Сўнгра кўкатлардан паприка ва петрушкани майдалаб соламиз. Сўнгра яна аралаштириб, музлатгичга олиб қўямиз. Кейин эса олиб, бир масса бўлган аралашмамиздан чўпга кабоб қилиб териб чиқамиз.

— Энди бояги булғор қалампирининг сувига ёғ, кетчуп, 1 ош қошиқ томат, шакар ва уксус қўшиб аралаштирамизда, унга ҳали хом бўлган кабобларимизнинг устига суртиб чиқамиз. Сўнгра кабобларни энг баланд оловда қизартириб пишириб оламиз. Кабобларимиз тайёр.

Агар рецептимиз сизга ёққан бўлса, лайк босиш ва комментария қолдиришни унутманг!

Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods