Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан оғизда эрийдиг | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан оғизда эрийдиган "Майизли пирог" тайёрлаймиз

Бу рецептни ҳам сақлаб олишни унутманг!

Керакли масалиқлар:

Ун – 250-300 гр
Разрихлитель – 1,5 чой қошиқ
Шакар – 100 гр
Сариёғ ёки маргарин – 150 гр


Начинкаси учун:
Творог – 250 гр
Шакар – 100 гр
Тухум – 3 дона
Майиз – хоҳишга кўра
(ивитилган)

Усти учун:
Сметана – 150 гр
Қуюлтирилган сут – 150 гр
Эритилган шоколад – 150 гр


Тайёрланиши:
Идишга ун, разрыхлитель ва шакар солиб аралаштирамиз-да, сариёғ ёки маргарин қўшиб, қўлимиз билан "крошка" қиламиз. Энди начинкасини тайёрлаймиз. Идишга творог, шакар ва 3 дона тухумни солиб, блендр билан аралаштирамиз.

— Сўнгра ивитилган майиз солиб, массамизни аралаштирамиз. Унли аралашмамизни қолипга соламиз, аралашмадан бирозгина олиб қўямиз ва ундан безашда фойдаланамиз, сўнгра аралашма устидан начинкамизни жойлаштириб чиқамиз. Устини текислаб, олиб қўйган аралашмамиз билан безаймиз.

— Энди пирогимизни 180°C да қизаргунча пишириб оламиз. Идишга қуюқ сметана ва қуюлтирилган сут (сгущенное молоко) солиб, аралаштириб, крем ҳосил қиламиз. Сўнгра уст қисмини тайёрлаган кремимиз ва эритилган шоколад билан дид билан безаймиз. Пирогимизни эса 2 соатга олиб қўямиз. Пирогимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods