Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, азизлар бугун сизлар билан мазали, айниқса ў | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, азизлар бугун сизлар билан мазали, айниқса ўзимга жуда ҳам ёқадиган Балонез пастасини тайёрлаймиз. Сизларга ҳам жуда ёқади.

Рецептни йўқотиб қўймаслик учун эса уни сақлаб қўйинг. Демак бошладик а?

Керакли масалиқлар:
Пиёз – 1дона
Сабзи – 1дона
Булғор қалампири – 1дона
Сендр шохлари – таъбга кўра
Қийма – хоҳшингизга кўра
Кориандр – таъбга кўра
Макрон – 300гр
Пишлоқ – 100гр
Кўкатлар
Таъбга кўра туз, томат ва сув


Тайёрланиши:
Ишни идишда ёғни қиздириб унда майдаланган пиёз ва сабзини қўғиришдан бошлаймиз. Қўғириш жараёнида биринма-кетин майдаланган булғор қалампири ва сендр шохларини ҳам солиб, уларни ҳам ёғда қиздириб оламиз.

— Сўнгра томат солиб қизартирамиз ва қийма ташлаб уни ҳам қўғирамиз. Сўнгра устидан яна томат солиб, унга туз, кориандр ва сув қўшиб, паст оловда камида 1 соатга димлаб қўямиз.

— Сўнгра тузли сувда макронимизни ҳам пишириб олиб, уни ҳам қўшиб юборамиз. Яхшилаб аралаштириб, устига пишлоқни қирғичдан ўтказиб соламиз. Устини кўкатлар билан безатамиз. Пастамиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods