2022-06-22 16:53:02
Миср президенти Анвар Садатни ўлдирган жиноятчидан судья сўраяпти: «Садатни нимага ўлдирдиз?»
Террорчи: «чунки у дунёвий эди»
Судья: ««дунёвий» нима дегани?»
Террорчи: «билмайман»
Мисрлик ёзувчи Нажиб Маҳфузга суиқасд ишини кўраётган судья ёзувчини пичоқлаган жиноятчидан сўраяпти: «уни нимага пичоқладингиз?»
Террорчи: ««Кўчамиз урф-одатлари» асари учун»
Судья: «сиз у романни ўқиганмисиз?»
Террорчи: «йўқ!»
Ёзувчи Фараж Фудуни ўлдирган террористдан бошқа судья сўраяпти: «уни нимага ўлдирдиз?»
Террорчи: «чунки у кофир!»
Судья: «уни кофирлигини қаердан билдиз?»
Террорчи: «у ёзган китобларидан»
Судья: «уни айнан қайси асари сизда уни кофир деб хулоса қилишизга асос бўлди?»
Террорчи: «мен уни китобларини ўқимаганман»
Судья: «қанақасига?»
Террорчи: «мен ўқиш, ёзишни билмайман»
Нафрат ва зўравонлик билим орқали тарғиб қилинмайди. У жоҳиллик бор жойда тарқалади. Билим инсонни сабрли, бағрикенг қилиб қўяди. Сендан нафратланадиганларнинг кўпчилиги аслида сен ҳақинда ҳеч нарса билмайди
Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
653 views13:53