Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Таълим кредити ажратаётган банклар Хабарингиз бор, бу йилдан | Bekhzod Djalilov

Таълим кредити ажратаётган банклар

Хабарингиз бор, бу йилдан бошлаб таълим кредитлари таълим ташкилотларининг бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга кирган, шунингдек, ўқишини кўчирган талабаларга ажратилади.

Таълим кредити шартлари:
миқдори – тўлов контракти шартнома суммаси;
фоизи – Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида (бугунги кунда 15%)
- бунда, агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, кредит фоизи ҳам пасаяди, агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгартирилмайди (яъни кўтарилмайди);
муддати – асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Ушбу шартларда таълим кредити ажратилишини маълум қилган банклар:
• Агробанк;
• Алоқабанк;
• Асакабанк.
• Ипотека-банк;
• Микрокредитбанк;
• Ориент Финанс банк;
• Туронбанк;
• Халқ банки;
• Ўзсаноатқурилишбанк;
• Ўзмиллийбанк;
• Қишлоққурилишбанк;
• Ҳамкорбанк;

@bankmijoz