2022-08-31 19:42:11
БОЛАЖОНЛАРГА ЯНА ЯНГИ БОҒЧАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Андижон вилояти, Балиқчи туманида 35-Давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий жиҳозлар билан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан очилиши бўлиб ўтган тантанали маросимда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов, вилоят бошқарма бошлиғи А.Азимов, Балиқчи туман ҳокими Ж.Абдурайимов, туман сектор раҳбарлари, туман мактабгача таълим бўлими, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этдилар.
Мазкур ташкилотнинг замон талаблари асосида таъмирлашга маҳаллий бюджетдан 5 миллиард 298 миллион сўм маблағ сарфланди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари «Фаворит электра сервис» МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.
300 ўринли ушбу мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.
Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
437 views16:42