2021-04-21 17:48:52
Кечаги постдан кейин энг кўп берилган саволларга жавобларимни бериб кетсам:
Ўзбекистон фуқаролари энди дунёнинг ҳар қайси давлатидан Россияга кела оладими?Йўқ. Ўзбекистон фуқаролари энди асоссиз фақат Ўзбекистондан эмас, балки Россия ҳукуматининг 635-р сонли қарори биринчи иловасида кўрсатилган давлатлардан кела олади.
Иловада қайси давлатлар келтирилган?Иловадаги давлатлар 14.04.2021йил киритилган ўзгаришларга кўра қуйидагилар
Танзания
Туркия
Швейцария
Миср
Мальдив ороллари
БАА
Қозоғистон
Қирғизистон
Корея Республикаси
Куба
Сербия
Япония
Сейшелл ороллари
Эфиопия
Вьетнам
Ҳиндистон
Қатар
Финляндия
Озарбайжон
Арманистон
Греция
Сингапур
Венесуэла
Германия
Сирия
Тожикистон
Ўзбекистон
Шри-Ланка
Қирғизистон, Қозоғистон “ЕОИИ”га аъзолиги учун шундай енгиллик бўлаяптими?Йўқ. Рўйхатдаги давлатларнинг фуқаролари, жумладан ўзбекистонликлар рўйхатдаги хоҳлаган давлатидан Россияга келиши мумкин. Рўйхат Россия билан мунтазам рейслар бор мамлакатлардан иборат. Ўзбекиситнликлар учун билетлар қимматлиги туфайли Қирғизистон ёки рўйхатдаги бошқа яқин ва қўшни давлатлардан Россияга арзонроқ келиш имкони пайдо бўлганини эълон қилдик. Чунки аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари фақат Ўзбекистондан Россияга кела оларди. Энди бўлса юқорида саналган хоҳлаган давлатидан Россияга учиб кела олади. Асоссиз киритишади. ЕОИИнинг бунга алоқаси йўқ.
Россияга айтилган давлатлардан машина ёки самолётда келса бўладими?Йўқ. Саналган давлатлардан фақат самолёт билан Россияга келиш мумкин. Машина ва поездда келиб бўлмайди. Фақат самолёт.
Қирғизистондан келиш учун билетни қаердан олсак бўлади? Билетлар нархлари неча пул?Ман интернетда ишончли агрегатор ва расмий сайтлардан билет олиб ўрганиб қолганман. Масалан, скайсканнерни қарсангиз, Ўшдан Москвага Аэрофлотга багажсиз билет 32 минг рубль атрофида эканини кўрасиз. Ўзбекистонлик пассажирни муаммосиз рўйхатдан ўтказа олдим.Нархлар Ўзбекистондаги билетлардан кўра икки баробар арзон ва яқин кунларда учиш имконияти билан қулай бўлиб чиқаяпти.
Ушбу енгилликни мигрантлар учун Ўзбекистон ташкилладими? Ўзбек-Қирғиз/Қозоқ чегарасида муаммо бўлмайдими?Енгилликни Россия ташкиллади. Буйруқ ва илова Россияники, Ўзбекистонники эмас. Чегарани ноқонуний ўтмасангиз ва Қирғизистон, Қозоғистон давлатларида жавобгарликка тортилмаган бўлсангиз муаммо бўлмайди.
Ҳозир Туркиядаман/БААдаман. Россияга визасиз учиб бора оламанми?Ҳа. Кела оласиз.
Қирғизистон/Қозоғистондан арзонроқлиги учун билет олиб, Россияга учсам, патент олишда қийналмайманми?Йўқ. Қонуний кириб келганингиз учун патент олишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ўзбекистондан келсангиз ҳам, Россиядан келсангиз ҳам бир хил йўл билан патент расмийлаштирасиз.
Белоруссия орқали Россияга энди келса бўладими?Йўқ. Белоруссия иловадаги давлатлар ичида йўқ. Белоруссия ооқали қонуний келиб бўлмайди ҳалм ҳам.
Энди ҳужжатлар нима бўлади?15 июнгача патент қилмаганлар аввалгидек Россиядан мажбурий чиқариб юборилади. Шунинг учун тезроқ патент патентларни расмийлаштириб олиш керак. 15.06.2021йилдан кейин
патенти йўқлар,
патенти тугайдиганлар,
”регистрацияси” йўқлар,
”регистрацияси” тугайдиганлар
Россия қонунчилигига кўра Россиядан 90 кунга чиқиб кетиши керак. “Кирди-чиқди” қилиб бўлмайди, “запрет” бўласиз. Ҳозир “кирди-чиқди”сиз патент қилса бўлади. Шунинг учун имкониятдан фойдаланиб, тезроқ патент қилиб олишни тавсия қиламан.
Манба: @zarnigor1 - Юрист Зарнигор Омониллаева
@aviakassa_nv
2.6K viewsedited 14:48