Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ ! Асака туман тиббиёт | Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ !

Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари томонидан аҳолини саломатлик даражасини ошириш, уларни соғлиқни сақлаш соҳасидан рози қилиш бўйича туманимизда бир қанча ишлар амалга оширил келинмоқда.

Жумладан III-IV-гуруҳга киритилган фуқароларни доимий назоратга олиш, уларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш, муассасага ташриф буюрган беморлар учун қулай шароитлар яратиш каби амалий ишларни айтиш мумкин.

Тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиника Тўрттош ҳудудий бўлими тиббиёт ходимлари ҳам ўзларининг хизмат кўрсатиш ҳудудида саломатлик кўрсаткичини кўтариш мақсадида манзилли ва мақсадли тиббий кўрикларни ўтказиб келмоқдалар.

Ушбу кўрикларга асосан III-IV-гуруҳга киритилган фуқаролар, холидан хабар олиб уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, тиббий кўрик натижаларига асосан амалий ишларни олиб бормоқдалар.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати