2021-02-26 14:13:09
UPD:Танишинг, Гарвард университетининг 450 минг АҚШ долларига тенг 5 йиллик грантини ютиб олган Азиза Изамова.
24 ёшда.
2017-2021 йилларда Германиянинг Бард коллежида таҳсил олган Азиза Изамова бутун дунё илм толибларининг орзуси бўлган
АҚШнинг Гарвард университетида докторантура (PhD)- Harvard University Department of History of Art and Architecture га тўлиқ грант ютиб олибди! 5 йиллик гранти умумий суммаси деярли 450 минг АҚШ доллари! Илмий тадқиқот ишининг харажатларига кўра грант миқдори яна ўзгариши мумкин.
Азиза 2021 йил ёздан бошлаб Гарвардда таҳсилни бошлайди. Унинг Linkedinида инглиз, немис, польяк, француз ва рус тилларини билиши қайд этилган.
Азиза Изамова Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети қошидаги академик лицейни аъло баҳолар билан тамомлаган.
Ўзбек қизларининг IQ, EQ cи баланд эканига яна бир исбот бу. Ҳам чиройли, ҳам ақлли, санъат, эстетика, математикага қизиқадиган қизлар орзу бўлса керак ҳаммага. Ватандош қизларнинг халқаро даражадаги ютуқларини эшитсам, чин дилдан қувонаман, фахрланиб кетаман. Яна исмининг Азизалигини айтмайсизми))
Муборак бўлсин! Ватан фахрланадиган олима қиз бўлсин!
360 viewsЗухрахон Зиявиддинова, 11:13