Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Хатоларим хаддан ошди кечир Оллоҳ, Раҳмон ўзинг гунохларим ўч | ALI OTAJONOV🎤🎥🎬 https://youtu.be/HJBA34TuXL8

Хатоларим хаддан ошди кечир Оллоҳ,
Раҳмон ўзинг гунохларим ўчир Оллоҳ,
Иймон деган булоғингдан ичир Оллоҳ,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Оллоҳ!

Умидим шу-умрим ўтса Ибодатда,
Жойнамозинг узра кўнглим ҳаловатда,
Розилигинг тополсайдим тиловатда,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Оллоҳ!

Азобингдан марҳаматинг буюкроқ деб,
Хақ деган хар қулинг сенга суюкроқ деб,
Саждага бош қўйдим Оллоҳ бер паноҳ деб,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Оллоҳ!

Осон қилгин махшарда Хақ саволингни,
Ўнг томондан бериб нома-аъмолимни,
Насиб айла жаннатингда жамолингни,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Оллоҳ!

Суюклигинг-Ҳабибинга уммат қилдинг,
Мен қулинга мўминликни неъмат қилдинг,
Солиҳларга оқибатни жаннат қилдинг,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Оллоҳ!

Азамат Зиё
Али Отажонов

@nomalar