Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​​​#Хикмат ​Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ри | Alhadaya.uz | Sog'lom hayot

​​​​#Хикмат

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар:

«Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».

Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники.