Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​ Сув инсон организмининг барча ҳужайралари учун озуқа ҳисоб | Alhadaya.uz | Sog'lom hayot

​​ Сув инсон организмининг барча ҳужайралари учун озуқа ҳисобланади.

Айнан сув ҳар бир органнинг катта қисмини эгаллайди. Масалан, қондаги сув миқдори - 90 фоиз бўлса, мия - 85 фоиз, мушаклар - 75 фоиз, жигар - 65 фоиз, суяклар - 28 фоиз, ёғ тўқималари эса 25 фоиз сувдан ташкил топган. Организмдаги барча кимёвий реакциялар сув иштирокида бўлади.

Чанқоқ ҳисси организмга ёрдам кераклигидан далолат беради. Шу боис инсон фақат организми талаб қилгандагина эмас, ҳар доим - сув ичгиси келса-келмаса, уни сув билан таъминлаб туриши керак. 
Аксарият одамлар кундалик меъёрнинг бор-йўғи 1/3 қисмини истеъмол қилганликлари учун ҳам, кўп касалликлар ривожланади.
 

Саволлар учун
@Al_hadaya_3

  @alhadaya_uz