Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​#Саҳарлик учун фойдали таом Қуруқ мева қўшилган овсянкали бў | Alhadaya.uz | Sog'lom hayot

​#Саҳарлик учун фойдали таом

Қуруқ мева қўшилган овсянкали бўтқа

Овсянка ўзида ёғ, углевод ва оқсилларни идеал миқдорда сақлайди. 
Углевод–60%
Оқсил–10-18% 
Ёғ–5-8%
Секин ҳазм бўлувчи углеводлар – узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Овсянкани сувда ёки сутда тайёрлаш мумкин. Сутда тайёрлангани фойдали ва тўйимли ҳисобланади.

Масаллиқлар:
Овсянка — 1 стакан
Сут — 2 стакан
Туз — бир чимдим
Шакар — 1 ош қошиқ
Сариёғ — 50 г

Тайёрланиши:
Идишга сут (ёки сув) қуямиз, қайнаш нуқтасига етганда овсянкани соламиз ва яхшилаб аралаштирамиз. Шу тобда 15–20 дақиқа қайнатамиз ва идишни оловдан оламиз ва яна 5 дақиқага қопқоғини ёпиб қўйиб қўямиз. Сўнгра устига сариёғ солиб яна 5 дақиқа кутамиз. Сутли овсянкали бўтқа (каша) тайёр! Унга қуруқ мевалар қўшилса янада тўйимли ва фойдали бўлади.

Аlhadaya|sogʻlom hayot

Теlegram|Ulashish